Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:01

Обид Асомов: Тўй масаласида хотин билан эмас, чўнтак билан маслаҳатлашиш керак


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов “Даракчи” нашрига интервьюсида тўйлардаги дабдабаларни танқид қилди. Санъаткорга кўра, бугун дабдабали тўй қиламан деб қарзга ботиб қолаётганлар кўпаймоқда. Бундай ҳолга тушмаслик учун эса одам нафсини тийиши, биров билан эмас, ўзи билан ҳисоблашиши шарт. “Яқинда қизимни узатдим. Чаллари ва унда кейинги ортиқча тадбирларни умуман қилмадик. Раҳматли отам: “Ўғлим, хотин киши билан маслаҳатлашма, чўнтак билан гаплаш”, дердилар. Бу гап бугунги кунга жуда мос келяпти-да... Тан олинглар, барча замонавий анъаналарни аёллар ўйлаб топишяпти”, деган сўз уста О.Асомов.

XS
SM
MD
LG