Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:00

Россиялик мухолифатчи тарафдорлари билан учрашувга кетаётган пайтда қўлга олинди


Алексей Навальний
Алексей Навальний

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинга йўл олган пайтда Москва полицияси томонидан қўлга олингганини билдирди.

Мухолифатчи 29 сентябрь куни Москва полицияси уни ўз квартираси яқинда қўлга олгани ҳақида ёзди.

- Эҳ, Путин чол Нижний Новгороддаги митиннга бора олмаслигими қанчалар хоҳлайди-я! – дея қўшимча қилди у.

Қўлга олиниши акс этган видеони эълон қилган Навальний полиция маҳкамасига олиб кетишаётгани ҳақида ёзди.

Навальний 2018 йили ўтказиладиган Россия президенти сайловига ўз номзодини қўйиш истагини билдирган. Аммо Россия расмийлари у молиявий жиноятларда айбдор, деб топилгани учун, сиёсий жараёнлардан четлатилгани айтиб келади.

Россиянинг бир неча шаҳрида Навальний ўтказган митингларга юзлаб, баъзан минглаб одам келди.

Россия Ички ишлар вазирлиги Навальний одамларни рухсат берилмаган митингларда қатнашишга чорлагани учун қўлга олинганини билдирди.

Аммо мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш аслида Нижний Новгороддаги митиннга шаҳар расмийлари рухсат берганини айтди.

XS
SM
MD
LG