Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:17

Twitter Россиянинг АҚШ сайловига аралашувига алоқадор аккаунтларни ёпиб қўйди


Twitter Россия билан боғлиқ 200 аккаунтни ёпиб қўйгани ҳамда Russia Today агентлиги 2 мингга яқин сиёсий реклама жойлаштирганини фош қилганини эълон қилди.

28 сентябрь куни Twitter етакчилари АҚШ Сенатининг разведка қўмитасида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган эшитувларда Россия томонидан тарқатилган ёлғон хабарлар ўтган йили АҚШ президенти сайлови кампанияси даврида сохта аккаунт ва интернет-ботлар томонидан фойдаланилганлигини айтишди.

Facebook Россиянинг сайловга аралашувига алоқадор, деб топган 450 сохта аккаунтга мос келувчи 22 Twitter аккаунти ўчирилган. Ширкатга кўра, бу аккаунтлар биринчи навбатда сайтнинг спам-қоидаларини бузгани учун тўхтатилган.

Шунингдек, Twitter ходимлари русларнинг сохта Facebook аккаунтларига алоқадор яна 179 аккаунтни фош қилган.

Ширкатга кўра, Россия ҳукумати молиялаштирувчи Russia Today агентлиги Twitterда реклама учун 274 100 доллар сарфлаган, АҚШни мўлжалга олувчи 1 823 твитни тарғиб қилган.

XS
SM
MD
LG