Линклар

МТС уяли телефон оператори Туркманистонда фаолиятини тўхтатди


Россиянинг МТС телекоммуникация ширкати Туркманистонда 29 сентябрдан фаолиятини тўхтатди.

Россия компаниясининг Туркманистондаги фаолиятига оид битим 2012 йилда беш йил муддатга тузилган эди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, май ойи ўрталаридан бери лицензия муддатини узайтириш борасидаги музокоралар давом этмоқда.

Россия ширкатининг Туркманистон уяли алоқа тизимидаги улуши 80 фоизни ташкил этади.

2017 йилнинг иккинчи чорагига қадар ширкат мамлакатдаги қарийб 2 миллион абонентга хизмат қилган.

Туркманистоннинг мобил алоқалари тармоғидаги монополисти бўлган "Олтин аср" ширкати эса 700 минг абонентга эга.


XS
SM
MD
LG