Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:36

АҚШ: Эрон одам савдосига қарши етарли чора кўрмаган давлатлар рўйхатига киритилади


Эронда одам тужжорлари қўлидан озод қилинган марказий осиёлик аёллар

АҚШ ҳукумати Эронни одам савдосига қарши етарли чора кўрмаган давлатлар сафига киритишини маълум қилди.

Шунингдек, аллақачон бу рўйхатга тиркалган Россияга нисбатан ҳам чекловларни кучайтиришини билдирди.

30 сентябр куни тарқатган баёнотида Оқ Уй бу рйўхатга Эрон, Венесуэла ва Африканинг 4 давлати - Конго демократик республикаси, Экваториал Гвинея, Жанубий Судан ва Суданни киритишини билдирди.

Бу рўйхатга киритилган Россия, Шимолий Корея, Эритрея ва Сурияга нисбатан эса чекловлар кучайтирилади. Бу чекловлар АҚШ билан таълим ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик дастурларига оиддир.

Шунингдек, президент Трамп маъмурияти бу давлатлар билан 2018 йил учун кўзланган молиявий лойиҳаларни узайтирмасликка кўрсатма берди.

АҚШ қонунчилигига биноан, одам савдосига қарши курашиш йўлидаги минимал талабларга жавоб бермади, деб топилган мамлакатларга инсонпарварлик ва савдо мақсадлари кўзланмаган ҳар қандай лойиҳа учун маблағ ажратиш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG