Линклар

Каталония мустақиллик референдумида полиция билан тўқнашувлар бўлди


Каталония мухтор минтақасида Испания ҳукумати "ноқонуний" деб баҳолаган мустақиллик референдумида овоз бераётган сайловчилар ва полицияси ўртасида тўқнашувлар бўлди.

El Periodico газетасининг хабар қилишича, полиция тўқнаш келган норозиларга қарата резина оқлар ўтган.

Тез ёрдам хизматларидан олинган маълумотга кўра, 1 октябр куни минтақадаги тўқнашувларда 38 киши турли даражада жароҳат олган, аммо жиддий жароҳатланиш ҳоллари қайд этилмаган.

Шунингдек, полиция ходимлари баъзи овоз бериш участкаларидаги варақа қутиларини тортиб олгани хабар қилинмоқда.

Каталония мухтор минтақаси маъмурияти матбуот котиби Жорди Турул аҳолини овоз беришни давом эттиришга чорлади. "Демократияни ҳимоя қилиш ҳар доим шу курашга арзийди, ҳукуматга бўйсуниш эса ундан келадиган натижага арзимайди", дея берди матбуот котиби.

Жамоатчилик сўровлари натижасида Каталонияда истиқомат қилаётган 7 ярим миллион аҳолининг 40 фоизга яқини мустақиллик тарафдоридир.

XS
SM
MD
LG