Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:37

Марселда номаълум шахс 2 аёлни пичоқлади, ҳужум террор акти сифатида кўрилмоқда


Марселдаги темир йўл вокзалида номаълум шахс икки аёлни пичоқлаб, ўлдиргани ортидан Франция прокуратураси тергов бошлади.

1 октябр куни Сэнт-Шарл поезд бекатида содир бўлган ҳужум пайтида полиция ҳужумчини отиб ўлдирди.

Хабарларга қараганда, ҳужумчи аёлларга ташланишдан олдин "Оллоҳу акбар", деб бақирган.

Париж прокурори бу ҳодиса террорчилик акти сифатида кўрилаётганини билдирди. Франция Ички ишлар вазири Жерард Колломб эса Марселга йўл олди.

2015 йилда Парижда содир этилган ва 130 кишини ҳаётдан олиб кетган ҳужумлардан бери мамлакатда фақулодда ҳолат сақланиб қолаётган эди.

Ҳукумат мамалакат бўйлаб 7 мингдан ортиқ ҳарбийни одам гавжум нуқталар - транспорт марказлари, сайёҳлар гавжум бўладиган жойлар ва диний жамоаларга қарашли биноларга теграсига жойлаштирган.

XS
SM
MD
LG