Линклар

Германияда гейларга никоҳдан ўтиш ҳуқуқи берилди


Брюсселдаги Европа Кенгаши биноси олдига ўрнатилган камалак тусли ЛГБТ байроғи.

Германияда 1 октябрдан бошлаб “барча одамларга никоҳ ҳуқуқи” берилиши тўғрисидаги қонун кучга кирди. Мазкур қонун бир жинслилар ўртасидаги никоҳларни ҳам легаллаштиради.

Қонун Германия парламенти - Бундестаг томонидан жорий йил ёзида қабул қилинган эди. Канцлер Ангела Меркель мазкур қонунга қарши овоз берган.

Германияда 2001 йилда бир жинслиларнинг ўзаро оила сифатида яшашга рухсат берилган эди. Бироқ уларнинг ҳуқуқи никоҳдан ўтганларникига нисбатан озроқ бўлган.

1 октябрда қонун кучга кириши биланоқ Ганноверда икки гей ва бир лесби жуфтлиги никоҳдан ўтди.Бундай никоҳлар Гамбург ва Берлинда ҳам бўлиб ўтгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG