Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:10

Ўзбек-Қирғиз чегарасида яна бир чегара пункти очилди


6 сентябрда "Дўстлик" назорат-ўтказиш пункти очилган эди.
6 сентябрда "Дўстлик" назорат-ўтказиш пункти очилган эди.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги, Андижон ва Жалолобод вилоятлари ўртасидаги «Маданият» назорат-ўтказиш пункти очилди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматига кўра, чегара маскани очилишига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг маҳаллий хокимиятлари вакиллари иштирок этган.

2017 йилнинг сентябрида икки мамлакат ўртасидаги чегаралардан ўтишни соддалаштириш мақсадида Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги “Баймақ-автойўл” ва Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги “Дўстлик” Назорат-Ўтиш пунктларида ўтиш енгиллаштирилган эди.

Хабар қилинишича, «Маданият» назорат-ўтказиш пункти пиёдалар ҳаракатланишлари учун очиқ. Пункт иш тартиби соат 07.00 дан 19.00 га қадар этиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG