Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 07:24

Инсон миясига ўхшаш тарзда ишловчи компьютер микрочиплари ишлаб чиқилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Олимлар узоқ йиллардан бери инсон мияси каби оз энергия сарфлаб, тез ишлай оладиган компьютерлар ишлаб чиқишга уриниб келади.

Эндиликда ушбу мақсадга эришиш йўлида яна бир қадам ташланди: олимлар инсон миясининг маълумотни сақлаш ва таҳлил қилиш функцияларини такрорловчи фотонли компьютер микрочипларини ишлаб чиқишди.

Янги чипларда қайта ёзиш мумкин бўлган оптик дискларда қўлланиладиган фазаси ўзгарувчи материаллардан фойдаланилган.

Муҳими, янги чиплардаги фотоник синапслар инсон миясидаги синапслардан минглаб марта тез ишлай олади.

Олимларнинг айтишича, бу изланишлар компьютер технологияси ривожида янги давр бошлайди.

Изланиш натижалари Science Advances журналида чоп этилди.

XS
SM
MD
LG