Линклар

Кремль Россия ва АҚШ алоқаларини янги элчи яхшилашига умид қилмоқда


АҚШнинг Россиядаги янги элчиси Жон Хантсман Россия президенти Владимир Путин билан.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль АҚШнинг Россиядаги янги элчиси Жон Хантсман икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни яхшилашига умид қилишини айтди.

3 октябрь куни Хантсман ва бошқа янги элчилар билан Путин ўтказган учрашув олдидан Песков:

- Янги элчи етакчилигида Американинг Москвадаги дипломатик миссияси алоқаларимизни тиклашга катта ҳисса қўшишига умид қиламиз, - деди.

Песковнинг фикрича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар совуб кетишига АҚШ айбдордир.

Котибнинг айтишича, Путин яқиндан алоқа қилиш ҳар икки давлат учун фойда келтиришига ишонади, аммо “алоқаларни бир тарафлама яхшилашнинг иложи йўқ”.

Россиянинг Украинадаги агрессияси, Суриядаги уруш ҳамда Москванинг АҚШ президенти сайловига аралашуви ортидан Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқалар Совуқ уруш йилларидагидек совуб кетган.

XS
SM
MD
LG