Линклар

Эронда етти ислоҳотчи сиёсатчи қамалди


Қамалганлар орасида собиқ президент Муҳаммад Хотамийнинг укаси Муҳаммадризо Хотамий ҳам бор.

Эрон суди ислоҳот тарафдори бўлган 7 сиёсатчини, жумладан, собиқ президент Муҳаммад Хотамийнинг укаси Муҳаммадризо Хотамийни 1 йилга қамаб, уларга 2 йил мобайнида сиёсат билан шуғулланишни ман этди.

Озодликдан маҳрум этилган 7 сиёсатчи “Исломий Эроннинг иштирок жабҳаси” партиясига етакчилик қилган. Партия 2010 йилда ман этилган.

7 реформист сиёсатчининг 5 нафарига адвокатлик қилаётган Ҳожат Кармоний ILNA хабар агентлиги билан суҳбатда ўз мижозлари “тузумга қарши тарғибот қилишда” айбдор деб топилганини айтди.

Эронда кўп ҳолларда сиёсий фаоллар, журналистлар ҳамда танқидчиларга “тузумга қарши тарғибот қилиш” ҳамда “миллий хавфсизликка қарши иш тутиш” каби мужмал айблов қўйилади.

XS
SM
MD
LG