Линклар

Тиббиёт ва физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди


Нобель мукофотининг бу йилги лауреатлари 1,3 миллиард йил аввал содир бўлган икки қора туйнук тўқнашувини кузатган.

АҚШлик олимлар Райнер Вайсс, Барри Бариш ва Кип Торн коинотдаги гравитацион тўлқинларни илк маротаба тўғридан-тўғри аниқлагани учун физика бўйича бу йилги Нобель мукофоти билан тақдирландилар.

Бу уч физик Лазер-интерферометрик гравитацион-тўлқинли обсерватория (LIGO) лойиҳасига қўшган ҳисса туфайли Альберт Эйнштейн бир аср муқаддам қилган башорат 2015 йили тасдиқланди.

Улар бундан 1,3 миллиард йил аввал содир бўлган икки қора туйнук тўқнашувини кузатишган. Ўшанда ҳосил бўлган тўлқинлар 1,3 миллиард йил деганда Ерга етиб келган.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофотини ҳам уч америкалик олим олди. Булар Жеффри Холл, Майкл Росбаш ва Майкл Янгдир.

Бу олимлар циркад ритмлари, яъни тананинг кун ва тун алмашиши билан ўзгарадиган ритмларини ўрганиб чиқишган ва уларни бошқарувчи генни аниқлашган.

Циркад ритмлар киши танаси куннинг турли фазаларига мослашишини бошқаради ва уйқу, ҳатти-ҳаркат, гормонлар миқдори, тана ҳарорати ҳамда метаболизмга таъсир кўрсатади.

XS
SM
MD
LG