Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:33

Физика бўйича бу йилги Нобель мукофоти америкалик олимларга берилади


Физика бўйича бу йил Нобель мукофотига лойиқ топилган олимлар Райнер Вайсс, Барри Бариш ва Кип Торн (чапдан ўнгга).

АҚШлик олимлар Райнер Вайсс, Барри Бариш ва Кип Торн коинотдаги гравитацион тўлқинларни илк маротаба тўғридан-тўғри аниқлашгани учун физика бўйича бу йилги Нобель мукофоти билан тақдирландилар.

Бу уч физик Лазер-интерферометрик гравитацион-тўлқинли обсерватория (LIGO) лойиҳасига қўшган ҳисса туфайли Альберт Эйнштейн бир аср муқаддам қилган башорат 2015 йил тасдиқланди.

Улар бундан 1,3 миллиард йил аввал содир бўлган икки қора туйнук тўқнашувини кузатишган. Ўшанда ҳосил бўлган тўлқинлар 1,3 миллиард йил деганда Ерга етиб келган.

LIGO детектори 2002 йил Торн, Вайсс ҳамда Рональд Древер лойиҳаси билан қурилган. Детектор бошида Эйнштейн башорат қилган макон ва замондаги тўлқинларни топа олмаган. Шу сабаб унинг фаолияти тўхтатиб қўйилган. Декекторни янгидан ишга солиш учун тўрт йил сарфланган.

Пировардида олимларнинг саъй-ҳаракатлари натижа берган: 2015 йилнинг сентябрида 53 қуёш массасига тенг қора туйнуклар тўқнашуви келтириб чиқарган гравитация тўлқинларини қайт этишга мувваффақ бўлишган.

Мукофот совриндорларини тақдирлаш маросими одатдагидек Стокгольм шаҳрида мукофот асосчиси Альфред Нобель (1833−1896) вафот этган кун – 10 декабрда бўлиб ўтади.

Ҳар бир мукофот учун 9 миллион крона (1,1 миллион АҚШ доллари) берилади.

XS
SM
MD
LG