Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:50

Рус ҳакерлари АҚШ МХА сирларини ўғирлагани хабар қилинди


Хабар қилинишича, рус ҳакерлари Россия ҳукумати қўллови билан 2015 йили АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) ҳамкори компьютеридан махфий материалларни ўғирлаган.

Бу ҳақда биринчи бўлиб The Wall Street Journal газетаси 5 октябрь куни хабар қилди.

Очиқланмаган манбаларга кўра, АҚШ расмийлари ўғрилик Москвадаги “Касперский лабораторияси” ишлаб чиққан антивирус ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин, деган фикрда.

Ўтган ойда расмий Вашингтон “Касперский расмийлари ва Россия разведкаси ҳамда бошқа ҳукумат агентликлари ўртасида алоқалар” борлигини айтиб, АҚШ федерал агентликларига ширкат маҳсулотларидан фойдаланишни ман этган эди.

Хабарларга кўра, рус ҳакерлари қўлга киритган файлларда АҚШ МХА хориждаги комьпютер тармоқларини қандай бузиши ва ўзини киберҳужумлардан қандай ҳимоя қилиши ҳақида маълумот бўлган.

МХА бу хабарларни ҳали изоҳлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG