Линклар

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон дунёпнинг қудратли давлатлари билан эришилган ядровий келишув “руҳига” амал қилмаяпти, деб баёнот берди.

Кейинги пайтларда Трамп 2015 йилда эришилган келишувни бекор қилиш ниятида эканлиги тўғрисида бир неча бор хабар қилинган.

5 октябрь куни Оқ уйда ҳарбий етакчилар билан учрашган президент:

- Эроннинг ядровий қуролни қўлга киритишига йўқ қўймаслигимиз керак, - деди.

- Эрон тузуми терроризмни дастаклайди ва Яқин Шарқ бўйлаб зўравонлик, хунрезлик ва тартибсизлик экспорт қилади. Шу сабабли Эроннинг давомий агрессияси ва ядровий ҳаракатларига чек қўйишимиз керак. Улар келишув руҳига амал қилмаяпти, - деб, сўзини давом эттирди президент.

Агар Трамп келишувни бекор қиладиган бўлса, АҚШ Конгресси 60 кун ичида келишув туфайли бекор қилинган санкцияларни тиклаш бўйича қарор чиқариши керак.

Трамп президент Барак Обама даврида имзоланган келишувни кескин танқид қилиб келади.

XS
SM
MD
LG