Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:58

Нобель Тинчлик мукофоти ядровий қуролларга қарши курашувчи ICAN гуруҳига берилди


2017 йилги Нобель Тинчлик мукофоти “Ядровий қуролларни йўқ қилиш халқаро кампанияси”га (Antinuclear Campaign ICAN Wins Nobel Peace Prize, ICAN) берилди.

Бу ҳақда 6 октябрь куни Норвегия Нобель қўмитаси эълон қилди.

Гуруҳ “ядровий қуроллардан ҳар қандай мақсадда фойдаланиш инсоният учун фожиали оқибатларни олиб келишига эътибор қаратиш ҳамда бундай қуролларнинг келишувлар ёрдамида ман этилишига эришиш учун қўйган қадамлари” учун мукофот совриндори бўлди.

ICAN гуруҳига 2007 йилда асос солинган бўлиб, унга 101 мамлакатда жойлашган 468 ташкилот аъзодир.

Жорий йилда Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета синовлари глобал миқёсда катта танглик келтириб чиқарди.

Айримлар бу йилги Нобель Тинчлик мукофоти Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида эришилган келишув ортида турган шахсларга берилиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

2015 йилнинг якунида узоқ йиллар давом этган музокаралар ортидан Теҳронга қарши халқаро санкциялар бекор қилинган, эвазига Эрон ўз ядровий дастурини қисқартириш мажбуриятини зиммасига олган эди.

XS
SM
MD
LG