Линклар

АҚШ хавфсизлик хизматлари Ню Йоркда йирик теракт олдини олганлар


АҚШ хавфсизлик хизматлари бир йил аввал Ню Йорк шаҳрининг учта қисмида йирик теракт олдини олганлар.

Террорчилар Таймс-сквер, метро бекати ва концерт майдонида ҳужумни амалга оширишни режалаганлар, аммо АҚШ хавфсизлик хизматлари уларнинг бу режасини олдиндан аниқлашга муваффақ бўлган.

Канада фуқароси бўлган 19 ёшли террорчилардан бири май ойида Ню Жерсида, Покистон ва Филиппин фуқаролари бўлган яна икки шахс Ню Йоркдаги яшаш жойида қўлга олинган.

Фитначилар "Исломий давлат" экстремист гуруҳи билан ҳаракатларини мувофиқлаштириб боришган.

Улар қўлга олинганига уйидан портлатгич ясашда фойдаланиладиган ускуна ва кимёвий моддалар топилган.

Тергов жараёни давом этаётгани сабаб бу ҳақда шу пайтгача жамоатчиликка айтилмаган.

XS
SM
MD
LG