Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:07

Россиянинг 80та шаҳрида Навальний ҳимоясига акция ўтказилмоқда


7 октябр куни Россия бўйлаб мухолифатчи Алексей Навальний ҳимоясига намойиш ўтказилмоқда.

Маъмурий ҳибсда қолаётган Навальнийни ҳимоя қилиб юз минглаб одам Россиянинг 80та шаҳрида ҳукумат рухсат бермаган норозилик акциясида қатнашаётгани айтилмоқда.

Фаоллар ижтимоий тармоқларда ҳам #ЗаНавального хэштеги билан акция ўказмоқда.

Улар асосан учта талаб - Алексей Навальний озод этилсин, ҳамма тенг беллаша оладиган сиёсий майдон яратилсин, Навальний ва 300 мингдан ортиқ имзо тўплаши мумкин бошқа номзодлар сайловга қўйилсин, каби талабларни илгари сурмоқда.

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинга йўл олган пайтда Москва полицияси томонидан қўлга олингганини билдирди.

Мухолифатчи 29 сентябрь куни Москва полицияси уни ўз квартираси яқинда қўлга олгани ҳақида ёзди.

Навальний 2018 йили ўтказиладиган Россия президенти сайловига ўз номзодини қўйиш истагини билдирган. Аммо Россия расмийлари у молиявий жиноятларда айбдор, деб топилгани учун, сиёсий жараёнлардан четлатилгани айтиб келади.

Россия Ички ишлар вазирлиги Навальний одамларни рухсат берилмаган митингларда қатнашишга чорлагани учун қўлга олинганини билдирган.

XS
SM
MD
LG