Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 00:27

Трамп Twitterда республикачи сенатор билан айтишди


Сенатор Коркер фикрича, Трамп АҚШни “Учинчи жаҳон урушига етакламоқда”.

АҚШ президенти Дональд Трамп Сенатнинг Хорижий алоқалар қўмитаси етакчиси билан ижтимоий тармоқларда сан-манга борди.

Трамп Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида эришилган келишув учун сенатор Боб Коркерни айблади.

Трамп 2015 йил Барак Обама президент бўлган пайтда имзоланган келишувни кескин танқид қилиб келади.

Сенатор Коркер эса, Трамп АҚШни “Учинчи жаҳон урушига етаклаётганини” таъкидлади.

Кейинги пайтларда Трамп Теҳрон билан эришилган келишувни бекор қилиш ниятида эканлиги хабар қилиниб келади.

Агар Трамп келишувни бекор қиладиган бўлса, АҚШ Конгресси 60 кун ичида келишув туфайли бекор қилинган санкцияларни тиклаш бўйича қарор чиқариши керак.

Сенатор Коркер кейинги йил сиёсатни тарк этишини билдирган.

XS
SM
MD
LG