Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:03

Иқтисод бўйича Нобель мукофоти кимга берилиши эълон қилинди


Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти билан Чикаго университети профессори Ричард Талер тақдирланди.

Америкалик олим иқтисодиётга инсон хулқ таъсирини ўрганишга қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор топилган. У одамларнинг сарф-ҳаражатларига уларнинг ўзини тутишдаги рационал жиҳатлар, ўзини ўзи назорат қилиши, танловга ижтимоий қарашларнинг таъсири каби омилларни ўрганган.

Бошқа соҳалардаги Нобель мукофотларидан фарқли ўлароқ иқтисодиёт бўйича мукофотни 1968 йили Швеция Марказий банки таъсис этган. “Альфред Нобель хотираси учун” деб ҳам аталадиган бу мукофот Нобелнинг васиятномасида бўлмаган.

Иқтисодиёт бўйича 2016 йилги Нобель мукофотини америкалик олимлар - Оливер Харт ва Бенгт Хольмстрёмлар шартномалар назариясини ўрганишга қўшган ҳиссаси учун олган эди.

XS
SM
MD
LG