Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:07

Microsoft ширкатининг Windows бўйича директор ўринбосари Жо Бельфиоре Twitterда Windows Phoneнинг янги моделлари ва Windows Mobile OS дастурининг янги версиялари чиқарилмаслигини тасдиқлади.

Бельфиорега кўра, ширкат Windows 10 Mobileдаги камчиликларни тузатишда давом этади, аммо унга янги функция қўшишни тўхтатади.

Бельфиоре Windows Mobileнинг куни битишига илова экотизимининг яхши ишга тушмагани сабаб бўлганини айтди. Ширкат мутахассисларни илова ишлаб чиқишга чорлаган, аммо бу ҳаракатлар самара бермаган.

J. Gold Associates ширкатининг етакчи таҳлилчиси Жек Голд Windows Mobile технологияси аслида ёмон эмаслигини, аммо Android ва iOS етакчи бўлган бозорда Windows Mobile мосламалари рақобатга дош бера олмаганини таъкидлади.

- Илова ишлаб чиқувчи бўлсангиз, 3 фоиз бозор улуши учун илова ишлаб чиқасизми ёки 35 фоиз улуш учунми? - деди Голд.

XS
SM
MD
LG