Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:09

АҚШ ва Туркия расмийлари дипломатик бўҳронни ҳал қилиш учун учрашадиган бўлди


Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон билан 30 март куни Анқарада учрашиб¸ Сурия бўҳронини муҳокама қилган эди.

Туркия Бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғнинг билдиришича¸ Вашингтон ва Анқара расмийлари икки давлат ўртасида юзага келган дипломатик можарони ҳал қилиш учун музокара бошлашга келишиб олган.

Бу келишувга¸ икки давлат дипломатик идоралари раҳбарлари ўтказган “конструктив” сўзлашувлар натижасида эришилган.

Истанбулдаги АҚШ консуллигининг икки маҳаллий хизматчиси жосусликда айбланиб ҳибсга олинганига жавоб тариқасида АҚШ 8 октябрдан бошлаб туркияликларга виза беришни тўхтатишга қарор қилди. Бунга жавобан Анқара ҳам америкаликларга виза бериш дарҳол тўхтатилганини эълон қилди.

11 октябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан телефонда гаплашган АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Истанбулдаги ҳибсга олишлар юзасидан жиддий хавотир билдирди.

АҚШнинг Суриядаги курд жангариларига ҳарбий ëрдам кўрсатиб келаëтгани ва Америкадан бошпана топган уламо Фатҳуллоҳ Гуланни Туркияга беришдан бош тортаëтгани ортидан Анқара ва Вашингтон муносабатлари анчадан бери кескинлигича қолмоқда. Анқара Гуланни 2016 йилги ҳарбий тўнтариш уринишини ташкиллаштирганликда айбламоқда¸ Гулан бу айбловни рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG