Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

Толиблар асир олган канадалик-америкалик оила беш йил деганда озод этилди


АҚШ фуқароси Кейтлан Коулман ва унинг канадалик турмуш ўртоғи Жошуа Бойл.
АҚШ фуқароси Кейтлан Коулман ва унинг канадалик турмуш ўртоғи Жошуа Бойл.

Покистон аскарлари қарийб беш йилдан бери толиблар билан алоқадор гуруҳ қўлида асир бўлиб қолаётган канадалик-америкалик оилани озод этди.

АҚШ фуқароси Кейтлан Коулман ва унинг канадалик турмуш ўртоғи Жошуа Бойл 2012 йил Афғонистонда асир олинган эди. Асирликда улар уч фарзанд кўрган.

Покистон армиясининг билдиришича, улар АҚШ разведкасидан олган маълумотларга таяниб, тутқун оилани Афғонистон-Покистон чегараси яқинида озод этишган.

АҚШ разведкаси оила 11 октябрь куни Покистонга олиб ўтилганини аниқлаган.

Айрим манбаларга кўра, АҚШ оилани тезкорлик билан АҚШга элтишни таклиф этган, аммо Бойл ҳали тайёр эмаслигинини айтган.

Бойл қачонлардир Гуантанамо қамоғининг собиқ маҳбуси синглиси билан оила қурган бўлган. Шу сабаб у АҚШга қайтганидан кейин, расмийлар уни текширишидан хавотирда.

XS
SM
MD
LG