Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 16:22

"Хоҳла пахтани сотиб ол, хоҳла фермерга тегиб ол!..." (ВИДЕО)


Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида туман Халқ таълими бўлими мулозими мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларини пахтага пул бермаётгани учун тергаётгани акс этган видео Озодликка келиб тушди. Видеотасвирда ўрта ёшлардаги аёл пахтага теримчи ёллаш учун пул бермаган ўқитувчиларга оқибати ёмон бўлиши ҳақида пўписа қилади, ҳар биттасини дарсига кириб, ишидан камчилик топиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

"Хоҳла пахтани сотиб ол, хоҳла фермерга тегиб ол!..."
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:01 0:00
Бевосита линк

Марҳамат туманидаги 39-сонли мактабда 10 октябр куни бўлгани айтилаётган мажлисда туман Халқ таълими бўлими мулозими ўқитувчиларни ўрнига теримчи чиқаришни уддасидан чиқа олмаётганликлари учун койийди.

“Қўрғонтепага 11 одам жўнатишларинг керак эди, 5та борибди, касал бўлиб қолибди, нима қиляпсизлар, қаёққа қараяпсизлар”, - дея танбеҳ беради РайОНО мулозими.

Озодликка маълум бўлишича, ўқитувчилардан пахтага 10 кунлик терим учун 200 минг сўмдан пул йиғилган.

Лекин, кўпчилик ўқитувчи ойлиги озлиги туфайли пахтага пул бермаган.

Халқ таълими бўлими мулозими пахтага теримчи ёллаш учун пул бермаган ўқитувчиларга оқибати ёмон бўлиши ҳақида пўписа қилади, ҳар биттасини дарсига кириб, ишидан камчилик топиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

“Тўғри тушинглар. Мени мактабга кўп ишим тушади, сизларниям менга кўп ишларинг тушади. Мени пахтада қанча қақшатсаларинг на принцип бораман, ишимни ташлаб қўйиб ҳар биттангни дарсинга кириб ўтириб оламан, дарс ўтишингизни кўраман, меъёрий ҳужжатингизни кўраман, давоматни кўраман. Дабдаланг чиқиб ётибди ҳаммангни. Тўгараклар ишламайди, ўтадигани бор, ўтмайдигани бор. Агар шунақа қилсаларинг на принцип ишлайман”, - дея огоҳлантиради Халқ таълими бўлими мулозими.

Озодликка юборилган видео тасвирда Халқ таълими мулозими ўқитувчиларни ойлигига қараб, инсоф билан пул йиғишни тавсия этади.

"30 соат ўтадигани бор, 20 соат ўтадигани бор, 12 соат ўтадигани бор, инсоф билан бўлсин. 12 соат ўтадиганидан озроқ, - дейди мулозим.

Айни пайтда Халқ таълими бўлими мулозими ўзи ҳам коллежда ҳафтада икки марта дарс бериши ва айни пайтда пахтани ҳам уддалаётганини айтади.

“Мени ҳам коллежда 200 пара дарсим бор, душанба, шанба бораман. Борсам йиғилиш қилиб, "кунда шунча пул оляпсанку, бешгача 30 кило пахтангни қўйиб қўйгин", деди. "Хоҳласанг териб ол, хохласанг сотиб ол, фермерга тегиб ол, 30 кило пахтани соат 5да қўйиб қўясан", деди, шунақа жанжал қилди домла. "Қўрғонтепага, Жалалқудуққа битта бўлимдан иккита одам жўyатасан" деганди, ўқитувчиларга 22 минг сўмдан тушди, 600 минг сўмни йиғиб бериворди. Қиляпмиз, нимага сизлар қилмайсизлар”, - дея танбеҳ беради ХТБ мулозими ўқитувчиларга.

Ўзбекистонда ҳукумат мажбурий меҳнатга барҳам берилганини айтаётган бўлса-да, жойларда мажбурий меҳнат авж олаётгани кузатилмоқда.

Андижон вилоят ҳокимлигининг исми айтилмаслиги шарти билан гапирган мулозими Озодликка мактаб директорларига 50 нафардан теримчи топиш ҳақида топшириқ берилганини тасдиқлади.

Лекин, ҳокимлик мулозими пахта терими учун ўқитувчилардан пул йиғиш ҳақида буйруқ бўлмаганини айтди.

- Мактаб директорларига фақат теримчи топиш айтилган, - деди мулозим.

Ўзбекистонда талаба, ўқитувчи ва шифокорлар ўтган ой оҳирида пахта теримидан қайтарилгач, аксар вилоятларда пахтага теримчи ёллаш учун ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул йиғишга киришилган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда пахтага одамлар мажбурлаб чиқарилишини танқид қилиб келади.

Хориждаги ўнлаб ширкатлар мажбурий меҳнат сабаб ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG