Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:36

Москвада ўзбекистонлик сартарош куппа-кундуз куни ўлдириб кетилди


Ўзбекистонлик 24 яшар сартарош Достон Адеханов 13 октябрь куни Подмосковьеда ўз мижози томонидан ўлдирилди. Россия маҳаллий нашрларининг хабар беришича, сочи ёмон олинганини иддао қилган мижоз унинг юрагига уч марта ўткир тиғ суқиб олган. Воқеа кўчада, кўпчилик гувоҳлигида содир бўлган.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, жума куни Достоннинг олдига бир мижоз келиб сочини пасайтириб қўйишни сўраган. Достон мижоз айтганини қилганидан сўнг у кетиб, эртаси куни яна қайтиб келган ва сочини ёмон пасайтирганини айтган. Достон яна унинг сочи устида ишлаган. Бу кўриниш ҳам мижозга ёқмаганидан сўнг у Достонни кўчага судраб олиб чиқиб, шампур(ўткир тиғ) билан юрагига уч марта санчган.

Достон шошилинч тиббий ёрдам етиб келмай, жон берган.

Айни пайтда, қотилликда гумонланган шахс қўлга олинган ва унинг устидан жиноят иши қўзғатилган.

Достон оиладаги ёлғиз фарзанд бўлиб, Ўзбекистондан ишлагани келгани айтилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG