Линклар

Шошилинч хабар
30 Aprel 2026, Тошкент вақти: 00:09

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Тошкентга келди

Рамзан Қодиров
Рамзан Қодиров

Бу ҳақда kun.uz сайти хабар қилди. Сайтнинг olamsport.comга таяниб ёзишича, Чеченистондаги "Ахмат" клуби президенти, Чеченистон бокс федерацияси раҳбари Рамзан Қодировнинг ташриф давомида турли тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.

Айтилишича, у ташриф давомида Тошкентдаги Artel заводида бўлади, шунингдек, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф яшаган уйни зиёрат қилади.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Рамзон Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинади.

This item is part of
XS
SM
MD
LG