Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:01

Москва суди Telegramга 800 минг рубль жарима солди


Россия суди Telegram месснжерини Федерал хавфсизлик хизматига (ФХХ) илованинг шифрланган калитларини беришдан бош тортгани учун жаримага тортди.

Москва шаҳар Мешчанский туман суди судьяси Юлия Данилчик 16 октябрь куни Telegramга 800 минг рубль жарима солди.

17 сентябрь куни Telegram муассиси Павел Дуров ФХХ ўз ширкатини аксилтерроризм қонунларини бузишда айблаганини билдирган эди.

Дуров ўшанда Россия расмийлари уни “Яровая қонунлари” аталувчи қонунга бўйсунишга чорлаётганини айтган эди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ушбу қонун шахс эркинлигини бузишини айтиб келади. Дуров эса, қонун конституцияга зид эканлигини таъкидлаб келади.

Дуров укаси билан Telegram иловасига 2013 йилда асос солган.

16 октябрь куни Россия президенти матбуот котиби Димитрий Песковдан Россия расмийлари Telegramни блоклаши эҳтимоли ҳақида сўрашганда:

- Билишимча, бу ҳали муҳокама қилингани йўқ. Буни ҳеч ким таклиф қилгани йўқ, - дея жавоб берди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG