Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:39

Россия МСК раиси: Навальний 2028 йилгача президентликка номзод бўла олмайди


Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова.

Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальний 2028 йилгача Россия президентлигига номзод сифатида сайловда иштирок эта олмайди, деб баёнот берди.

41 яшар Навальний 2018 йили ўтказиладиган Россия президенти сайловида номзод сифатида иштирок этмоқчи эканлиги тўғрисида баёнот бериб, сайловолди кампаниясини ҳам бошлаб юборган.

Жорий йил июнида Марказий сайлов комиссияси Навальнийни молиявий жиноятларда айблангани учун сайловда иштирок этолмаслиги тўғрисида огоҳлантирган.

Навальний айбловлар ортида сиёсий мотивлар борлигини айтиб келади.

Памфилова "Навальный келажаги бор сиёсатчидир, келгусида унинг яна бошқа имкониятлари бўлади”, дегани тўғрисида ТАСС хабар қилди.

XS
SM
MD
LG