Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 20:09

Тожикистонда гей ва лесбиянкалар тезкор қайдга олинди


Иллюстратив сурат.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси 370 нафар жинсий озчилик вакилини рўйхатга олди. Улар Тожикистон ИИВ томонидан ўтказилган “Аҳлоқ” ва “Тозалаш” номли амалиётлар чоғида аниқланган, дея хабар қилади Тожикистон Бош прокуратурасининг “Қонуният” журнали.

Рўйхатга 319 нафар бесоқолбоз эркак ва 48 нафар лесбиянка аёл киритилган. “Уларнинг жинсий озчиликка мансублиги исботланди ва улар тезкор қайдга олинди”, деб ёзади журнал.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги бу хабар юзасидан изоҳ берганича йўқ. Бироқ рўйхатни тузишда иштирок этган ва исмини ошкор этилишини истамаган тартиб посбонларидан бири бу шахслар фоҳишалар сингари ОИТВ инфекциясини юқтириш эҳтимоли юқорилиги ҳамда ўз мижозларини тез-тез ўзгартириб туришлари важидан аҳолининг ночор қатламига кирганлари туфайли тезкор қайдга олинганларини маълум қилди.

Тожикистонда 1998 йили совет давридаги қонунлар бекор қилиниб, бир жинсли муносабатлар жиноий таъқиб қилинмай қўйган, бироқ бесоқолбозлар ва бошқа жинсий озчилик вакиллари ҳали ҳам жамоатчилик онгидан мустаҳкам ўрин олган табулар билан тўқнаш келиб турадилар.

ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш глобал жамғармаси 2015 йил майидаги баёнотида “Тожикистонда эркаклар билан жинсий алоқага мойил эркаклар сони тақрибан 30 минг кишини ташкил этиши” ҳақида билдирган. Бироқ бу рақам Тожикистон Ички ишлар вазирлиги томонидан рад этилган.

XS
SM
MD
LG