Линклар

Киевда қўлга олинган журналист Нарзулло Охунжонов қўйиб юборилди

  • Озодлик

Нарзулла Оҳунжонов Киев ҳибсхонасидан озод этилди

Киевда қўлга олинган ўзбекистонлик журналист Нарзулло Охунжонов 18 октябрь куни ҳибсдан озод қилинган. Озодлик билан суҳбатда Оҳунжонов озод этилишига хисса қўшган барча халқаро ташкилотлар, сиёсатчилар ва ҳуқуқ фаолларига миннатдорчилик билдирди. Бундан аввал Freedom House ва бошқа халқаро ташкилотлар Украина расмийларига Н.Охунжоновни зудлик билан озод қилиш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилмаслик чақириғи билан мурожаат қилган эдилар.

Нарзулло Оҳунжонов 18 октябр куни тушдан кейин озод қилинди.

Ҳибсдан озод этилгач Озодликка гапирган Оҳунжонов ҳибсда соғлиғи ёмонлашганини айтди.

Журналист Ўзбекистонга экстрадиция этилиш исканжасидан қутилиб қолгани учун уни ҳимоя қилган барчага миннатдорчилик билдирди.

Адвокат Федоров мижози Охунжонов прокуратура қарори билан озод қилинганини билдирган, аммо қўлига ҳали бирор ҳужжат тегмагани учун бу борада қўшимча маълумот бера олмаган.

Назрулло Охунжонов 20 сентябрь куни сиёсий бошпана олиш мақсадида Туркиядан Киевга учиб келган пайтда қўлга олинган.

Украина ҳукуматининг билдиришича, Охунжоновнинг ҳибсга олинишига унинг исми-шарифи Интерпол томонидан қидирувга берилган шахслар рўйхатида қайд этилгани сабаб бўлгани айтилган.

Киевдаги Соломенск туман суди шу йил 25 сентябрь куни 2013 йилдан бери Ўзбекистондан ташқарида яшашга мажбур бўлиб келаётган Н.Охунжоновни тергов якунлангунига қадар 40 кунлик муддатга ҳибсда сақлаш қарорини чиқарган.

27 сентябрь куни қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси баёнот билан чиқиб, Киев расмийларидан Охунжоновни озод қилиш, унинг Украинада қолишига имкон яратиш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликни илтимос қилган.

Ўзбек режимини танқид қилиб келган Н.Охунжоновни зудлик билан ҳибсдан озод қилиш чақириғи Freedom House халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг шу йил 11 октябрида ёйинланган баёнотида ҳам акс этган.

“Ўзбекистон” радиоканали “Янги жамият” студиясининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими собиқ мудири Назрулло Охунжонов Озодлик радиосининг OzodNazar эшиттиришининг доимий экспертларидан бири қаторида бир неча йиллардан бери Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларга ўз нуқтаи назарини билдириб келар эди.

XS
SM
MD
LG