Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Россияда бесоқолбозликни тарғиб қилганларни жиноий жавобгарликка тортиш таклиф этилди


Россия Ички ишлар вазирлигида баччабозлик ва бесоқолбозликни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклиф этилган.

Ҳозирги маъмурий жазо самарасиз деб кўрилмоқда.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирининг баччабозликка қарши кураш бўлими бошлиғи Сергей Албин Давлат думасида қилган чиқишида таъкидлади.

Бугунги кунда Россияда баччабозлик ва бесоқолбозликни тарғиб қилганлик учун жарима кўзда тутилади.

Бу ҳақдаги қонун 2013 йилда қабул қилинган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди 2017 йилда ушбу қонунни жинсий озчиликларни камситувчи қонун сифатида малакалаган эди.

XS
SM
MD
LG