Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 00:07

Номаълум шахслар "Эхо Москви" радиосига бостириб кириб, журналистни пичоқлади


Татьяна Фельгенгауэр

"Эхо Москви" радиостанцияси таҳририятида бош муҳаррир ўринбосари Татьяна Фельгенгауэр яраланди. Номаълум шахс таҳририят биносига бостириб кириб, журналистга пичоқ билан ҳужум қилди. Пичоқ журналистнинг бўйнига санчилган. Фельгенгауэр касалхонага ётқизилди. Унга катетер қўйилди.

Врачларга кўра, журналист ҳаёти хавф остида эмас. Ҳужум қилган шахс ушланган.

Таҳирият биносида полиция ишламоқда. Бу ҳақда "Эхо Москви" бош муҳаррири Алексей Венедиктов хабар қилди. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, ҳужум қилган шахснинг бир шериги ҳам бўлган. Улар бинога кираверишдаги қўриқчининг юзига газ сочиб кириб олган ва шундан сўнг 14- қаватга чиқиб, журналистнинг бўйнига пичоқ урган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG