Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2018, Тошкент вақти: 13:29

“Ислом давлати” Ал-Қарятайн шаҳрида 20 кун ичида 116 одамни қатл этган"


Сурия. Сурия демократик кучлари жангчилари Раққа шаҳри марказига кириб бормоқда. 2017, 18 октябрь.

Суриялик фаолларнинг билдиришича, “Ислом давлати” жангарилари Ал-Қарятайн шаҳрини бошқариб турган пайтида 116 нафар одамни қатл этган.

23 октябрь куни Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси етакчиси Рамий Абдул Раҳмон:

- “Ислом давлати” 20 кун давомида камида 116 оддий фуқарони ҳукумат кучлари билан ҳамкорлик қилишда айблаб, қатл этган, - деди.

Сурия ҳукумат кучлари мамлакат марказидаги Ал-Қарятайн шаҳрини 20 октябрь куни озод этди. “Ислом давлати” жангарилари бундан 20 кун олдин шаҳарни эгаллаб олган эди.

- Ҳукумат кучлари шаҳарни қайта забт этганидан кейин, шаҳар турғунлари кўчаларда мурдаларни топди. Уларни отиб ёки пичоқ санчиб ўлдиришган, - деди Раҳмон.

Раҳмонга кўра, қатл этилганларнинг 80 дан ошиғи гуруҳ мағлуб бўлишидан олдинги икки кун ичида ўлдирилган.

Кейинги икки йил давоммида “Ислом давлати” жангари гуруҳи Сурияда ҳам, Ироқда ҳам эгаллаб олган ҳудудларини қўлган бой бериб келади. Ўтган ҳафтада АҚШ дастаклаётган кучлар жангариларни Суриянинг Раққа шаҳридан сиқиб чиқарди.

XS
SM
MD
LG