Линклар

Moody's: Тожикистон ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 55 фоизига етди


Иллюстратив сурат.

Халқаро Moody’s рейтинг агентлиги баҳосига кўра, 2017-2018 йилларда Тожикистон ташқи қарзи қарийб икки баробар ошиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 55 фоизигача етади.

Moody’s томонидан шу йил 22 октябрида эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, Тожикистон ташқи қарзларни асосан хориж валютасида олган, миллий валюта бўлмиш сомонийнинг курс бўйича фарқи туфайли қарзларни фоизлар билан қайтариш анча мураккаб бўлади.

Бироқ Тожикистон Молия вазирлигига кўра, Moody's прогнозлари тўғри эмас. Вазирликка кўра, Тожикистон ташқи қарзи ҳисоботдагидан анча кам бўлиб, ЯИМнинг 32 фоизини ташкил этади. “Йил бошида Тожикистон ташқи қарзи 2 миллиард 274 миллион долларни ташкил қилган”, дейилади вазирлик баёнотида.

Молия вазирлиги ҳисоб-китобича, ташқи қарз тожикистонликларга ўзаро тенг миқдорда тақсимлаганда, ҳар бир ватандош ўртача 260 АҚШ долларидан қарз бўлади. Агар Moody's прогнозлари тўғри бўлса, у ҳолда ҳар бир тожикистонлик қарзи 500 долларга етади.

XS
SM
MD
LG