Линклар

АҚШ Конгрессига янги санкциялар жорий этиладиган россияликлар рўйхати тақдим этилди


Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт.

АҚШ Давлат департаменти мамлакат Конгрессига янги санкциялар жорий этиладиган Россия ширкатлари ва разведка агентликлари рўйхатини тақдим этди.

Бу санкциялар ўтган йили ўтказилган АҚШ президенти сайловига Россия аралашгани учун жорий қилинади.

26 октябрь куни The New York Times газетаси рўйхат нусхасини ўз сайтида эълон қилди.

Рўйхатга киритилганлар орасида Россиянинг 6 разведка агентлиги ҳамда 33 мудофаа ширкати, жумладан, Калашников заводи, “Сухой” ва “Туполев” учоқ ширкатлари ҳамда қурол-аслаҳа экспортчиси “Рособоронэкспорт” бор.

Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт рўйхат яқин кунларда оммага эълон қилинишини, санкцияга тушадиган ширкатлар билан ҳамкорлик қилаётган АҚШ ширткатлари улар билан ҳамкорликни тўхтатишлари учун уларга вақт берилишини айтди.

XS
SM
MD
LG