Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

АҚШда "Россия аралашуви" бўйича илк айбловлар эълон қилинди


Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви юзасидан тергов жараёнига бошчилик қилаётган махсус прокурор Роберт Мюллер мазкур иш бўйича илк айбловларни эълон қилди.

CNN телеканалига кўра, айбловларни Вашингтондаги суд ҳакамлари маъқуллаган.

Лекин, қанақа айбловлар ҳақида гап бораётгани ва кимларга нисбатан айбловлар қўйилгани эълон қилинмади.

Айблов моҳияти ҳам маълум эмас. CNN қўлга киритган маълумотга кўра, айбланувчилар душанда куни ҳисбга олиниши кутиляпти.

Махсус прокурор Мюллер АҚШдаги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви масаласини ўрганмоқда.

Оқ уй Трамп жамоаси аъзоларининг Россия ҳукумати билан алоқаларига оид барча айбловларни рад этмоқда. Кремль ҳам, ўз навбатида, АҚШдаги сайлов кампанияларига аралашувни инкор қилмоқда.

XS
SM
MD
LG