Линклар

Москвада сиёсий репрессиялар қурбонларига ёдгорлик ўрнатилди


Москвада репрессия қурбонларини хотирлаш тадбирида шамлар ёқилди.

Москвада 30 октябрнь куни президент Владимир Путин иштирокида Совет Иттифоқи пайтидаги давлат репрессияси қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кремль матбуот хизматига кўра, ёдгорлик 1991 йилда жорий этилган Сиёсий репрессия қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан ўтадиган тадбир доирасида Москва вақти билан соат 9да очилади.

Репрессия қурбонларини хотирлаш Москвада 29 октябрь куни бошланди. Бир неча юз одам Москва марказидаги собиқ КГБ штаб –квартираси олдида йиғилиб, Иосиф Сталин раҳбарлигида амалга оширилган “Катта террор” қурбонларининг 30 минг нафари исмини, касбини, қачон қатл қилинганини баланд овозда ўқиб эшиттирдилар. Москвада айнан шунча одам репрессия қурбони бўлган.

1937-1938 йилларда амалга оширилган сиёсиё репрессиялар давомида Совет Иттифоқида миллионлаб одамлар қатл қилинган эди.

XS
SM
MD
LG