Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:20

Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбарига айблов эълон қилинди


Пол Манафорт
Пол Манафорт

Дональд Трампнинг сайлов штаби собиқ бошлиғи Пол Манафорт ва унинг ҳамкори Рик Гейтсга 12 пунктдан иборат айблов эълон қилинди. Айбловлар орасида федерал лоббичилик қоидаларини бузганлик, пул ювиш ва АҚШга қарши фитна каби айбловлар мавжуд.

Айблов хулосаси АҚШ Адлия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Тергов органларининг ишонишича, Манафорт ва Гейтс миллионлаб доллар маблағни яширган. Манафорт, айблов хулосасига кўра, 2006 йилдан 2015 йилгача Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг “Регионлар партияси”дан пул олиб турган. Солиқ тўламаслик мақсадида, терговчиларга кўра, кўплаб оффшор компаниялардан фойдаланган – улар орқали 75 миллион доллардан зиёд маблағ ўтказган. Терговчилар Манафортни 18 миллион доллардан ортиқ пулни “ювганликда” айбламоқда. Гейтс эса, терговга кўра, 3 миллион доллардан ортиқ пулни оффшор ҳисоблар орқали ўтказган.

Манафорт Дональд Трампнинг сайлов штабини 2016 йилнинг июнь-август ойларида бошқариб турган. У бу лавозимни Виктор Януковичнинг “Регионлар партияси” билан ҳамкорлик қилганига оид матбуот хабарлари ортидан тарк этган эди. Лекин бу сабаб расмий сабаб сифатида келтирилмаган.

XS
SM
MD
LG