Линклар

Толибон ҳужуми оқибатида 9 полициячи ҳалок бўлди


Афғон ҳарбийси назорат-ўтказиш пунктида одамларни текширмоқда.

Афғонистоннинг Ғазна вилояти Хохяни туманидаги назорат-ўтказиш пунктига жанггарилар қилган ҳужум оқибатида камида 9 полициячи ҳалок бўлди, 30 полициячи яраланди.

Вилдоят ҳокимияти расмий вакили Ориф Нурига кўра, ҳужум Толибон томонидан 30 октябрда уюштирилган. Тумандаги ўтказиш пункти бутунлай вайрон этилган. Отишмада Толибоннинг 7 жанггариси ҳам ўлдирилган.

Толибон ҳаракати ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Айни пайтда Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла БМТ Хавфсизлик кенгашини Толибон ҳаракати раҳбарларига нисбатан санкциялар жорий этишга чақирди. Абдулла Толибоннни аёвсиз қотилликларда ва Афғонистонни вайрон этаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG