Линклар

Трамп Нью-Йоркдаги террор ортидан грин карта дастурини бекор қилмоқчи


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда 31 октябрда содир этилган террактда Ўзбекистон ватандоши Сайфулло Соипов гумонланиб қўлга олингани ортидан Грин карта бериш дастури бекор қилинишини маълум қилди.

Соипов 2010 йилда Грин карта билан АҚШга кириб келгани айтилмоқда.

Трамп 1 ноябрда бу масалада Конгресс билан ишлай бошлашини айтди:

-Мен бугун лоторея дастурини бекор қилиш жараёнини бошлайман. Мен Конгрессдан бу дастурни бекор қилиш масаласида зудликда иш бошлашни илтимос қиламан, -деди Дональд Трамп.

Айни пайтда Трам иммигрантларни қатъийроқ текшириш ва экстремистик руҳдаги муҳожирларни аниқлаш дастурини кучайтириш тўғрисида кўрсатма берганини 1 ноябрь куни ўзининг Твиттер саҳифасида билдирган эди.

XS
SM
MD
LG