Линклар

Шошилинч хабар
10 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:30

“Ислом давлати” Соиповни “халифалик аскари” деб атади


Бу ҳақда “Ислом давлати”га қарашли экани айтиладиган “Аль-Наба” газетаси хабар бергани 3 ноябрь куни маълум қилинди.

“Ислом давлати аскарларидан бири Нью-Йоркда бир неча салибийларга ҳужум қилди”, дейилади “Аль-Наба” мақоласида.

Нью-Йорк полицияси расмийси Жон Миллер ҳам 1 ноябрь куни матбуот анжуманида Соипов террор ҳаракатини “Ислом давлати” номидан амалга оширгани аниқланганини, Соиповни террорчиликка “Ислом давлати илҳомлантиргани”ни билдирган эди.

Айни пайтда Федерал Тергов бюроси 1 ноябрь куни Нью-Йоркдаги террор юзасидан сўроқ қилиниш учун 32 ёшли Ўзбекистон ватандоши Муҳаммадзоир Қодиров сўроқ қилиш учун қидирилаётганини, кейинроқ эса бу шахс топилганини эълон қилган эди.

Федерал Тергов бюроси Муҳаммадзоир Қодиров Нью-Йоркдаги терактдан манфаатдор шахс ҳамда Сайфулло Соиповнинг дўсти сифатида кўрилаётганини билдирди.

31 октябрь куни Нью-Йоркнинг Қуйи Манҳеттен минтақасида автоулов билан 8 одамни босиб ўлдирган ва 12 одамни жароҳатлаганликда гумонланиб қўлга олинган Сайфулло Соиповга 1 ноябрь куни Манҳеттен федераль судида террорчилик билан боғлиқ айблов билдирилган.

XS
SM
MD
LG