Линклар

Қозонда татар тилини мактабларда ўқитиш талаби билан намойиш ўтказилди


Қозонда ўтган намойиш пайтида олинган сурат.

Татаристон пойтахти Қозонда 6 ноябрь куни республика мактабларида татар тилини ўқитиш мажбурий бўлиши талаб қилинган намойиш ўтказилди.

Татаристон Конституциячсининг 25 йиллиги муносабати билан 150 кишидан иборат машҳур татар зиёлилиари гуруҳи “Татар жамоатчилик маркази” нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда Қозон марказига йиғилди.

Намойишчилар Москвани Татаристон Конституциясини ҳурмат қилишга чақирдилар. Татар Конституциясида рус тили билан биргаликда татар тили ҳам давлат тили экани ҳамда мактабларда ўқитилиши шартлиги қайд этилган.

Намойишчилар Москва ва Қозон ўртасида ҳокимият ваколатлари тўғрисидаги пакт қайта жорий этилишини талаб этишди.

Татаристон бош прокуратураси аввалроқ татар тилини мактабларда мажбурий тарзда ўқитиш Федерал қонунчиликка зид келиши тўғрисида қарор чиқарган.

Бир неча ой олдин Татаристонда рус ота-оналар татар тили дарслари бекор қилинишини талаб қилиб, намойишга чиққан эди.

XS
SM
MD
LG