Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:13

Татаристон мактабларида татар тили дарслари соати қисқартирилади


Татаристон президенти Рустам Минниханов татар тили бундан кейин ҳафтасига 6 соат эмас, балки 2 соат ўргатилишини билдирди.
Татаристон президенти Рустам Минниханов татар тили бундан кейин ҳафтасига 6 соат эмас, балки 2 соат ўргатилишини билдирди.

Татаристон макабларида татар тили мажбурий ўргатилишда давом этади, аммо уни ўқитишга ажратиладиган дарс соатлари сони озайтирилади. Бу ҳақда Татаристон президенти баёнот берди.

8 ноябрь куни Рустам Минниханов татар тили бундан кейин ҳафтасига 6 соат эмас, балки 2 соат ўргатилишини билдирди.

Минниханов татар тили 1-синфдан 9-синфгача мажбурий ўргатилишини қўшимча қилди.

Татаристон президенти ушбу режага Москвадаги расмийлар рози бўлганини айтди.

Россия президенти Владимир Путин июль ойида Марий Эл Республикасига қилган ташрифи давомида этник руслар маҳаллий тилларни ўрганишга мажбурланаётганига шама қилган эди.

Август ойида президент федерал прокурорларга асосан бошқа миллатлар яшайдиган республикларда этник руслар маҳаллий тилларни ўрганишга мажбурланаётгани ёки йўқлигини аниқлаш тўғрисида фармойиш берган эди.

Бунинг ортидан Татаристонда рус ота-оналар мажбурий татар тили дарслари бекор қилинишини талаб қилиб, намойишга чиқди.

XS
SM
MD
LG