Линклар

ОАВ: Трамп куёви CNNнинг 20 фоиз ходимини ишдан ҳайдашни таклиф қилди


АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер Time Warner корпорацияси раҳбариятини CNN(Time Warner корпорацияси таркибида) телеканали ходимларининг бир қисмини 2016 йилги президент сайловини ёритишда айблаб, ишдан ҳайдашга чақирди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашрнинг хабарига кўра, Кушнер Time Warner раҳбарларидан бири Гарри Кингсбергом билан учрашиб, президент сайлови таҳлилини нотўғри анализ қилгани учун CNNнинг 20 фоиз ходимини қисқартиришни таклиф қилган.

Оқ уй вакилининг The Wall Street Journalга айтишича, Кушнер унинг сўзларини Time Warner раҳбарияти дастаклайди деб ўйламаган. Вакилга кўра, президент маслаҳатчиси шу йўл билан CNN атрофидаги вазиятни таҳлил қилишга уриниб, ўз нуқтаи назарини айтган. Лекин шунга қарамасдан Кушнернинг сўзлари Time Warnerни бесаранжом қилган.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси пайтида CNN журналистлари Оқ уй раҳбарининг Кремл билан алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабар берган эди. Трамп ўз навбатида телеканални ёлғон хабар тарқатишда айблаган эди.

XS
SM
MD
LG