Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 23:12

Қирғизистонда тақиқланган диний гуруҳ етакчиси қўлга олинди.


Жалолобод вилоятида ушланган "Йақин инкор" гуруҳи аъзолари.

Чуй вилоят ички ишлар бўлими матбуот котиби Нурбек Тоқтосунов Озодлик билан суҳбатда октябрь охирида ҳибсга олинган 47 ёшли шахс "Йақин инкор" исломий оқими қарашларига амал қилувчи гуруҳ раҳбари эканлигини айтди.

"Йақин инкор" гуруҳига Ҳиндистонда асос солинган. Қирғизистон расмийлари жорий йилнинг июлида гуруҳни тақиқлаган эди. Тоқтосунов гумонланувчининг 2 аёли ва 12 боласи борлигини, фарзандларининг бирортаси ҳам рўйхатдан ўтмаганини ва мактабга бормаслигини айтди.

Тоқтосуновга кўра, гумонланувчи Ҳиндистон ва Бангладешга мунтазам равишда бориб турган, "Йақин инкор" китобларини урду тилидан қирғиз ва рус тилларига таржима қилган.

Оқим аъзолари Муҳаммад пайғамбар давридагидек яшашга ҳаракат қилади. Улар замонавий мосламалардан ёки тиббий хизматлардан фойдаланмайдилар ва фақат анъанавий оқ кийимларни киядилар.

XS
SM
MD
LG