Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:10

Зимбабве армияси “жиноятчиларга” қарши амалиёт бошлади, тўнтариш бўлганини рад этди


Президент Роберт Мугабе Зимбабвени 1980 йилдан бери бошқариб келади.

Зимбабве пойтахти Хараре шаҳрининг муҳим нуқталарини зирҳли техникадаги аскарлар эгаллади. Мамлакат армияси бу ҳолат ҳарбий тўнтариш эмаслигини айтмоқда.

15 ноябрь куни Зимбабве армияси президент Роберт Мугабе атрофидаги жиноятчилар мўлжалга олинаётганини билдирди.

Армия матбуот котиби телевидение орқали президент Мугабе ва унинг оиласи хавф-хатардан йироқ эканлигини айтди.

Котиб армия айнан кимга қарши амалиёт бошлаганини айтмади.

Пойтахтда тун давомида отишма ва портлаш овозлари эшитилиб турди.

АҚШнинг бу мамлакатдаги элчихонаси америкаликларни “сиёсий ноаниқлик” туфайли уйдан чиқмасликка чақирди. Британия элчихонаси ҳам ўхшаш билдирув эълон қилди.

Зимбабведа Мугабедан кейин ҳукумат тепасига ким келиши бўйича келишмовчиликлар юзага келган. Аввалроқ мамлактнинг етакчи партияси армия бошчисини сотқинликда айблади. Мугабе 1980 йилдан бери мамлакатга етакчилик қилиб келади.

XS
SM
MD
LG