Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:12

Россия Думаси хорижий ОАВ фаолиятини чекловчи қонун лойиҳасини маъқуллади


Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстойнинг (суратда) фикрича, янги қонун Россияда сўз эркинлигини чекламайди.

Россия парламентининг қуйи палатаси ҳукуматга хориждан молиялаштирилувчи ОАВни чет эл агентлари ўлароқ қайд этиш имконини берувчи қонунни қабул қилди.

14 ноябрь куни Россия Давлат думаси ОАВ ҳақидаги қонунга киритиладиган ўзгаришларни бир овоздан маъқуллади.

Дума спикери Вячеслав Володин депутатларга "мазкур лойиҳа АҚШ рус журналистларига ўтказаёган босимга тўғридан-тўғри жавоб эканлигини" таъкидлади.

Amnesty International ташкилоти қонунга киритилган ўзгаришлар Россияда матбуот эркинлигини кескин чеклашини айтиб, сешанба куни хавотир билдирди.

Эндиликда қонун лойиҳаси Думанинг юқори палатасига юборилади. Ниҳоят, лойиҳани президент имзолаганидан кейин, у кучга киради.

Таклиф қилинаётган ўзгаришлар қабул олинса, Россия ҳукумати хориж агентлари ўлароқ қайд этилишдан бош тортган ОАВнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин бўлади. Қонун “Озодлик” радиоси, “Америка овози”, CNN ва Германиянинг Deutsche Welle нашрлари фаолиятига таъсир қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG