Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:03

Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми 87 фоизга ўсди


Нангарҳор вилоятидаги кўкнори экилган дала. 2016, 19 апрелда олинган сурат.

Бу маълумотни Афғонистоннинг гиёҳвандлик моддаларига қарши кураш вазирлиги БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши кураш идораси билан биргаликда эълон қилди.

Айтилишича, бу йил Афғонистонда кўкнори етиштиришда “рекорд” қайд этилган, яъни ўтган йилги кўсаткичга нисбатан 87 фоизга ўсган.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили кўкнори 201 минг гектарга экилган бўлса, бу йил кўкнори майдонлари 63 фоизга кенгайиб, умумий майдон 328 минг гектарни ташкил қилган.

Бу йилги ҳосилдан афғонистонлик деҳқонлар 1,4 миллиард доллар даромад қилиши айтилди.

Афғонистоннинг гиёҳвандлик моддаларига қарши кураш вазирлиги БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши кураш идораси ҳисоботида кўкноридан рекорд даражада ҳосил олингани Афғонистоннинг ўзига, унинг қўшниларига ҳамда қорадори учун транзит йўл бўлган бошқа давлатлар учун бир қатор муаммоларни яратиши айтилган.

XS
SM
MD
LG