Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:49

Қирғизистон янги президентининг акаси Украинага элчи этиб тайинланди


Сўўрўнбай Жээнбековнинг акаси Жусупбек Шарипов ҳозирга қадар Форс кўрфази давлатларида элчи бўлиб ишлаган.

Қирғизистоннинг ҳокимиятдан кетаëтган президенти Алмазбек Атамбаев янги сайланган президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг акаси Жусупбек Шариповни Бишкек ҳукуматининг Украинадаги элчиси этиб тайинлади.

Бу ҳақдаги фармон 16 ноябрь куни Қирғизистон президенти расмий сайтида эълон қилинди.

24 ноябрь куни Қирғизистон президенти сифатида қасамëд қиладиган Сўўрўнбай Жээнбековнинг беш ака-укаси ва тўрт опа-сингли бор.

Янги президентнинг дипломат акаси 2013 йилдан бери Қирғизистон Республикасининг Кувейтдаги элчиси бўлиб ишлаган¸ бунгача ҳам Форс кўрфази давлатларидаги дипломатик миссияни бошқарган.

XS
SM
MD
LG